- 2017-05-05
Англияда яшайдиган фаластинлик Усама Кашу йирик савдо маркаларига бойкот эълон қилиб, “Кола Ғазо” ичимлигини ишлаб чиқарди. Ушбу яхна ичимликдан тушган даромад Ғазодаги бир касалхонага бағишланади. Кашу “Ҳар ютумида одамларга Фаластиннинг курашини ёдга солишини истайман” деди.
Англия пойтахти Лондонда яшайдиган бизнесмен Усама Кашу Исроилнинг ҳужумларидан кейин бошланган бойкотларга қўшилиб, “Кола Ғазо” номли кола ичимлигини ишлаб чиқарди.
2023 йил ноябрь ойида савдога чиқарилган “Кола Ғазо” анъанавий кола хомашёларидан ишлаб чиқарилади ва “Coca-Cola”га жуда ўхшаш таъмга эга. Кашу маҳсулот рекламаларида “Қатлиомсиз кола” ифодаси ўрин олганлигини айтди.
“Кола Ғазо” Кашунинг Лондондаги ресторанларида ва баъзи мусулмон дўконларида сотувга чиқарилган. Бундан ташқари онлайн шаклда буюртма бериш ҳам мумкин. Қутисида 6 та идиш бўлган коланинг нархи 15 доллар.
Бошқа колалардан қимматроқ бўлган “Кола Ғазо”дан тушган даромад эса Ғазо яқинидаги Ал-Карома касалхонасининг туғруқхонасини янгидан қуриш учун бағишланмоқда.
Кашу “Cola Gaza”нинг Исроил ишғолига қарши бойкот ҳаракатини кучайтириш учун муҳим қадам эканлигини билдирди. Исроилдаги ширкатларни бойкот қилаётган истеъмолчи сонининг ортганини айтган Кашу “Cola Gaza” билан “Coca-Cola”га молиявий зарба беришни мақсад қилиб қўйганини маълум қилди. “Coca-Cola” ишғол остидаги Шарқий Қудусдаги Атарот саноат ҳудудида заводларни бошқаради.
“Cola Gaza”ни ишлаб чиқаришнинг қийин жараён эканлигини айтган Усама ном, логотип ва байроқ борасида муроса қилмаганликларини айтди. Польшада ишлаб чиқариладиган ва Англияга импорт қилинадиган “Cola Gaza” ҳозирда йирик дўконларда ўз ўрнини топа олмаяпти.