Қозоғистон ТИВ Атамбоевдан изоҳ кутмоқда


  • 21 Февраль, 2017
  • 931

Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги Қирғизистондан президенти Алмазбек Атамбоевнинг Euronews телеканалига берган интервьюсида айтган сўзларига тушунтириш беришни талаб қилмоқда.

Гап Атамбоевнинг Қозоғистон 2010 йилда одамлар ҳалок бўлишида айбдорлиги ҳақидаги сўзлари ҳақида кетмоқда.

"Биз бу гапларни эътиборга олдик. Ҳозирча биз айни вақтда қирғиз томондан тушунтириш кутиб қолаётганимизни айта оламиз. Ҳозирча бор маълумот шу. Янги маълумот пайдо бўлиши билан бу ҳақда хабар берамиз", деб айтилди Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматида.

Аввалроқ Атамбоев Euronews мухбирининг "Сиз Евроосиё иқтисодий иттифоқи Россия манфаатларини кўпроқ акс эттиради, деб ҳисобламайсизми?" деган саволига жавобан, "Биз кимдир билан савдо қилишимиз, қўшнилар билан ишлашимиз зарур. Агар биз Евроосиё иқтисодий иттифоқига кирмаганимизда, бизга иқтисодий блокада хавф соларди. 2010 йилда Қозоғистон бизга 1,5 ойлик блокада уюштирган, бизда ҳаттоки қурбонлар ҳам бўлган. Шундай бўлган, чунки блокада – ёмон нарса. Бизга қаергадир кириш учун муқобил ташкилот таклиф қила олишадими? Нима, Афғонистонгами? Илтимос, биз бугуноқ Европа Иттифоқига киришга тайёрмиз. Мен буни таклиф қилганман, бироқ менга бизда умумий чегаралар йўқлигини очиқчасига айтишган. Унда бизга нима таклиф қила оласиз? Бизда 6 млн киши бор. Яккаланиб, жунглилардек яшашимиз керакми? Биз ривожланишимиз керак, бизга бозор керак", деб айтган.  


Бошқа мақолалар