- 2022-01-25
Қозоғистонликлар янги тизим бўйича коррупция ҳақида хабар берганда рағбатлантириш сифатида пора суммасининг 10%ини олиши мумкин. Бу ҳақда коррупцияга қарши агентлик раиси Алик Шпекбаев маълум қилди. Шпекбаевнинг сўзига кўра, тегишли қарор куни кеча ҳукумат томонидан қабул қилинган.
Шпекбаев “Энди рағбатлантириш миқдори кўпгина иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти ўлкаларидагидек бўлади. Коррупция ҳақида тегишли органларга хабар берган ватандошга айблов ҳукми ўқилганидан кейин пора суммасининг 10%и мукофот тарзида берилади” деди.
Бу билан бирга у битта факт ҳақида хабарга бериладиган мукофот максимал суммаси 10 миллион 600 тенге бўлади.