Қувайт - Туркистон рейси очилди


  • 11 Ноябрь, 2022
  • 144

Қувайтдан Туркистонга йўлга қўйилган авиарейс жорий йилнинг 3 декабридан иш бошлайди. Бу ҳақда саноат ва инфраструктура вазирлиги маълум қилди.

Граждан авиацияси қўмитаси кейинчалик рейсларни кўпайтириш ва Қозоғистоннинг бошқа шаҳарларига парвозларни йўлга йўқиш бўйича ишларни олиб бормоқда.

Вазирликда “Қозоғистон ва Қувайт орасидаги авиация бўйича келишув асосида Қувайтнинг “Jazeera Airways” лоукастери 3 декабрдан Қувайт-Туркистон йўналишида парвозни амалга оширишни режалаштирган.

Қувайт пойтахти ва турк оламининг маънавий маркази бўлган Туркистон орасидаги рейслар ҳафтасига икки марта сешанба ва якшанба кунлари амалга оширилади” деб хабар берди. 


Бошқа мақолалар