Фарғонадаги азот заводида портлаш рўй берди


  • 24 Февраль, 2017
  • 1070

23 февраль куни, соат 16:30ларда Фарғонадаги «Фарғонаазот» корхонаси ҳудудидаги аммиак цехида таъмирлаш-монтаж ишлари вақтида портлаш рўй берган. Бу ҳақда Ўзбекистон республикаси фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Маълумотларга кўра, юз берган фалокат сабаб қурбонлар мавжуд. Ҳозирча уларнинг шахси ва сони ҳақида аниқ маълумотлар келтирилмаган. Ҳодиса сабабларини ўрганиш учун ҳукумат комиссияси тузилган. Жабрланувчиларнинг оилаларига зарур ёрдамларни кўрсатиш бўйича кўрсатма берилган.


Бошқа мақолалар