Тўқаев махсус комиссия тўғрисидаги фармонни имзолади


  • 22 Январь, 2026
  • 26

Қозоғистон Президенти Конституциявий комиссияни тузиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Фармон матни Оқўрда сайтида эълон қилинди.

Ҳужжатга мувофиқ, Конституциявий ислоҳотлар бўйича комиссияга Элвира Азимова раҳбар этиб тайинланди. Ерлан Карин ва Аида Балаева комиссия раисининг ўринбосарлари бўлдилар. Айдар Жарилганов комиссия котиби этиб белгиланди. Комиссиянинг тўлиқ таркиби билан ҳавола орқали танишиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Қосим-Жўмарт Тўқаев махсус фармон имзоланишини Қизилўрдада ўтган V Миллий қурултойдаги нутқида эълон қилган эди.

“Аслида биз янги Конституцияни қабул қилиш билан тенг бўлган қадамни ташлаш ниятидамиз. Шу боис мен Конституциявий комиссияни ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилдим... Комиссия таркибига Миллий қурултой аъзолари, таниқли ҳуқуқшунослар, ОАВ раҳбарлари, маслиҳат раислари, ҳудудий жамоатчилик кенгашлари вакиллари ва бошқа соҳа мутахассисларидан иборат 100 дан ортиқ киши киради. Бу ишга Конституциявий Суд раиси раҳбарлик қилади”, — деди Президент.

Унинг сўзларига кўра, комиссия барча таклифларни батафсил кўриб чиқади, умумлаштиради ва Қозоғистон Конституциясига киритиладиган аниқ ўзгартиришлар лойиҳасини тайёрлайди. Шундан сўнг умумхалқ референдуми санаси белгиланади.


Бошқа мақолалар