Қозоғистонда янги вазирлик


  • 7 Октябрь, 2016
  • 1032

Қозоғистонда янги вазирлик ташкил этилди. Мудофаа ва аэрокосмик саноат вазирлигини ташкил этиш ҳақидаги фармон Қозоғистон  республикасининг президенти сайтида эълон қилинди.

Ушбу вазирликнинг асосий фаолияти мудофаа, аэрокосмик ва электрон саноатда, информацион хавфсизлик, мобилизация, давлат моддий резервини ташкиллаш ва ривожлантириш, ҳарбий-техник ҳамкорлик, мудофаа буюртмаларини бажариш бўлади.

“Янги ташкилланган вазирликка қуйидаги функциялар ва ваколатлар берилди:

Мудофаа саноати соҳасида – Мудофаа вазирлигидан;

Космик фаолият соҳасида – инвестиция ва ривожлантириш вазирлигидан;

Мобилизация, давлат моддий резервини ташкиллаш ва ривожлантириш соҳасида – Миллий иқтисодиёт вазирлигидан;

Ахборот хавфсизлиги – ахборот ва коммуникация вазирлигидан” деб айтилган.

Фармон имзоланган кундан бошлаб кучга киради. 


Бошқа мақолалар