- 2019-07-03
Яқинда мусулмон бўлган колубиялик Вуайкако Мужоҳид Жасиат билан аёли Эвелин Дельгадо Сильва бутун бор нарсаларини сотиб, икки нафар фарзанди билан ҳаётларини Туркияда давом эттиришга қарор қилишди. Улар 2 ёшли ўғиллари Ковуак Юсуф ва 15 ойли қизлари Марям Эвелин билан пойтахт Боготага 30 км масофада Салитра Алто деган жойда яшардилар.
Ям-яшил тепаликлар орасидаги уйларига шаҳардан узоқлашиш учун кўчиб келган оила нима учун Туркияга кўчиб ўтишга қарор берганликларини изоҳлашди. Мусулмон бўлишидан бир ҳафта аввал Истанбулни зиёрат қилганини айтган Эвелин Дельгадо Сильва “Азон овозини эшитиб, жуда таъсирландим. Султон Аҳмад масжидига бордим. Намоз ўқиётган аёлларни кўрдим. Мусулмон бўлмасам ҳам илк саждамни шу ерда қилдим” деди. Истанбул зиёратидан кейин қийин кунлар кечирганлигини ва ҳадя қилинган Қуръони каримни ўқишни бошлаганлигини айтган Сильва “Духо сурасида “Раббим сени тарк этмади ва аччиқланмади” деб марҳамат қилинган. Буни ўқигач, ғоят таъсирландим ва илк калима-и шаҳодатни келтирдим. Энди айни эътиқодда бўлган инсонлар билан бирга яшашни истайман” деб гапирди.
Фарзандларини мусулмон ўлкада вояга етказишни орзу қилган Вуайкако Мужоҳид Жасиат, Туркияда яшамоқчи эканликларидан жуда бахтиёрлиги айтди. “Биз кўчишга қарор берганимиздан кейин тўрт кун ичида бутун нарсаларимиз сотилиб кетганига ҳалиям ишона олмайман” деган Мужоҳид бир неча кун ичида Туркияга етиб боришни режалаштираётганини айтди.