АҚШ журнали Пайғамбаримизни ўрнак кўрсатди


  • 27 Март, 2020
  • 396

Дунё матбуоти минглаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлган коронавирус пандемиясига қарши аҳолига энг тўғри тавсиялар беришга уринаётганда АҚШнинг “Newsweek” журнали ҳазрати Муҳаммаднинг (саллаллоҳу алайҳи васаллам) эпидемия ҳақида айтган ҳадисини мисол келтирди.

Пайғамбаримизнинг “Бир жойда вабо эпидемияси тарқалганини эшитсангиз у ерга борманг, агар сиз яшаётган жойда тарқалса, бу ердан кетманг” ҳадиси келтирилган мақолада “Юқумли касаллиги бўлганлар соғлом кишилардан узоқ тутилиши керак” сўзлари ҳам ўрин олди. Муҳаммад алайҳиссаломнинг хасталикларга қарши одамларга тиббий ёрдам ва дори қабул қилишни тавсия этганлиги айтилган матнда “Одамлар даволанинг. Чунки Аллоҳ шифоси бўлмаган ҳеч бир хасталик яратмаган” ҳадиси ҳам мисол келтирилган.


Бошқа мақолалар