- 2015-09-09
Қозоғистонда бугундан бошлаб, 2006 йилда чиқарилган 1000 тенгелик купюралар муомаладан чиқарилди. Ушбу банкнотларни 2017 йил 1 мартдан 2018 йил 28 февралгача мамлакатнинг исталган иккинчи даражали банкларидан алмаштириб олиш мумкин. Миллий банкнинг барча филиалларида 2006 йилда чиқарилган 1000 тенгелик купюра 2021 йил 28 февралгачалмаштириш учун қабул қилинади. Миллий банк филиаллари ушбу банкнотларни комиссиясиз алмаштириб беради.
Бундан ташқари, Миллий банк маълумотларига кўра, муомалада 1000 тенгелик хотира банкнотлари ҳам бор. Ушбу банкнотлар тўлов учун яроқли бўлиб, ушбу купюрани қабул қилмаган кичик тадбиркорлик ва нотижорат муассасалари 5, ўрта тадбиркорлик 10, йирик тадбиркорлик ташкилотлари 25 МРП миқдорида жаримага тортилади.
Ушбу банкнотлар қонуний ҳисобланади:
Банк ва ташкилотлар ушбу банкнотларни қабул қилмаган ва алмаштириб бермаган ҳолларида 50 МРП миқдорида жарима тўлайди. Ушбу ҳолат бўйича саволларингиз бўлса, харидорлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бошқармасининг қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин:
+7 (727) 2788 058, 2619-234, 2704-585