Санкт-Петербург терактида қозоғистонлик талаба ҳалок бўлди


  • 5 Апрель, 2017
  • 935

3 апрель куни Санкт-Петербургдаги терактда қозоғистонлик талаба Максим Арышев ҳалок бўлди.

Қозоғистон республикаси Ташқи ишлар вазирлиги интернет саҳифасида "Аввалроқ бедарак йўқолган Қозоғистон ватандоши Максим Арышев Санкт-Петербург администрацияси ва Россия тергов қўмитаси маълумотларига кўра, Санкт-Петербургда 2017  йил 3 апрель куни рўй берган теракт натижасида ҳалок бўлганини чуқур қайғу билан маълум қиламиз. Бу барчамиз учун катта фожиа" деган хабар қолдирилди. Максим Арышевнинг жасади Санкт-Петербургнинг Екатерина касалхонасида сақланмоқда. Уни ота-оналари шахсини тасдиқлашди.

Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги ва Санкт-Петербургдаги дипломатлар МаксимАрышевнинг қариндошларига қўлидан келган бутун ёрдамни беради. Жумладан, талабанинг жасадини ватанга етказиш бўйича.

Максим Арышев – Санкт-Петербург давлат иқтисодиёт университетининг учинчи курс талабаси эди. У “Информацион тизим ва технология” мутахассислиги бўйича таълим оларди. Максим аввал Алмати шаҳрида яшаб, “Достар” лицейида ўқиган. Бугун Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси раис ўринбосари Нурғали Билисбеков қозоғистонлик талабанинг теракт ижрочиси сифатида кўрилмаганлигини таъкидлади. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ рус нашрлари Марказий Осиёлик йигитнинг портлаш марказида бўлганлиги ҳақида хабар тарқатишганди.

Россия соғлиқни сақлаш вазири теракт қурбонлари сони 14 тага етганини хабар берганди. 


Бошқа мақолалар