Болаларга тўловни қандай текшириш мумкин?


  • 23 Январь, 2024
  • 106

Қозоғистон миллий жамғармасидан болалар учун тўлов 2024 йил 1 февралдан амалга оширилади. Хўш, бу тўловларни қандай текшириб кўриш мумкин?

Бу ҳақда Қозоғистон ягона нафақа жамғармаси жавоб бериб, ҳозирда ота-оналар энг аввал фарзандларининг маълумотлари тўғрилигини ва уларнинг электрон ҳукумат порталидаги шахсий кабинетга киритилганлигини текшириши кераклиги айтилди.

“Миллий жамғрма - болаларга” дастури сайтида махсус бўлим ишлаб чиқилади. Бу бўлимда боланинг шахсий идентификация рақами (ИИН) киритилганида унинг дастурда иштирок этиши ҳақида маълумот берилади.

Ушбу бўлим жамғарма сайтида болалар ҳисобига маблағ тушишни бошлагандан кейин, яъни февраль ойидан ишга тушади.

Ота-оналар ёки қонуний вакиллари ҳар бир фарзандининг батафсил маълумотини eGov.kz сайтининг шахсий кабинети орқали кўриши мумкин.

Бунинг учун сайтдаги шахсий кабинетига киргач, “Рақамли ҳужжатлар” бўлимига кириш лозим. Ушбу бўлимда “Менинг ҳужжатларим”, “Оила” ва “Бошқа ҳужжатлар” бўлимчалари мавжуд. Тўлов ҳақида маълумот олиш учун “Оила” бўлимига кириш керак.


Бошқа мақолалар