Озарбайжондан Россияга нота


  • 25 Февраль, 2016
  • 1195

Озарбайжон Арманистонга қурол-яроғ олиш учун 200 миллион доллар кредит берган Россияга нота юборди.

Озарбайжон ташқи ишлари вазирлигидан берилган ёзма баёнотда Россия билан Арманистон орасида қурол сотиб олиш учун 200 миллион долларлик кредит келишуви ортидан Россияга нота берилганлиги билдирилди.

Баёнотда Арманистон олган ҳарбий аслаҳалар ишғол остидаги Озарбайжон тупроқларига жойлаштирилганлиги борасидаги далиллар бир неча марта халқаро жамоатчиликка тақдим эитлгани маълум қилинди.

Арманистоннинг экспорт қилган ўлканинг рухсатисиз ҳарий қурол ва аслаҳаларнинг ишғол остидаги Озарбайжон тупроқларига жойлаштириб, халқаро қонун-қоидаларни қўполлик билан бузганлиги таъкидланган баёнотда қуйидаги гаплар ўрин олди:

“Арманистонга қурол етказиб бериш муаммонинг ечимига тўсиқ бўлмоқда. Бу каби ҳужум қилишга мосланган қурол ва аслаҳаларнинг Арманистонга берилиши Озарбайжон жамоатчилиги орасида норозиликка сабаб бўлмоқда. Озарбайжон бу қуролларнинг ишғол остидаги озарбайжон тупроқлари ва Арманистон-Озарбайжон чегарасига жойлаштирмаслигига доир кафолат берилишини кутмоқда.” 


Бошқа мақолалар