- 2016-01-22
Глобал иттифоқ Туркияга ҳужум қилиш учун турли йўллардан борди. Европадаги нацистлар Туркия ватандошларини нишонга олди. Голландия аҳолиси эса буни маъқул кўрмади. Бош вазир Марк Рютте ва ислом душмани Герт Вилдерс сайлов ташвиқоти учун туркларга ташланди. Ҳатто бу учун Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлининг самолёти ўлкага киритилмади. Оила ва ижтимоий сиёсат вазири Фатма Бетул Сайан Қояни Роттердамдаги Туркия консуллигига киритмаслик учун йўлларни бекитишди. Голландия полицияси эса махсус ўргатилган итлар билан Туркия ватандошлари устига ҳужум қилди. Рютте ва Вилдерс бу ирқчи ҳаракатлари билан кўпроқ овоз тўплашни ўйлаган эди. Лекин чоршанба куни ўтказилган сайловда умидлари пучга чиқди. Бош вазир Марк Рюттенинг "Озодлик ва демократия учун халқ партияси" (VVD) етакчилик қилди.
Лекин уларнинг вакиллари сони камайди. Аввалги сайловларда 42 ўрин эгллаган партия бу сафар 33 ўринга эга бўлди. Ирқчи Вилдерс бошчилигидаги “Озодлик партияси” (PVV) эса 20 ўринни эгаллади. Ҳолбуки сайловларгача ўтказилган сўровномаларда Вилдерс доим биринчи ўринда эди. Асли турк бўлган Тумаҳон Кузу ва Селжуқ Ўзтурклар қурган DENK партияси эса 3 ўринга эга бўлди. Рютте ва Вилдерс сайловлардан кейин ўз хатоларини тушунишди. Бош вазир Марк Рюттенинг "Озодлик ва демократия учун халқ партияси" (VVD) Туркия билан яқинлашиш учун саҳнага чиқди. Голландия мудофаа вазири Жанин Хеннис-Плассхарт Гаагада нутқ гапирди. У Туркия билан “кескинликни камайтириш кераклигини” таъкидлади. Бундай тарангликнинг давом этмаслиги кераклигини айтди.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон бунга жавобан “Улар визаларни бекор қилиш ҳақида сўз бердилар, лекин бажаришмади. Энди эса қайтадан қабул қилиш ҳақида айтишмоқда. Сизлар бизнинг вазиримизни Голландияга киритмадингиз. Бизнинг ҳудуд ҳисобланган консулликка киришни тақиқладингиз. Энди эса қайта қабул қилиш ҳақида оғиз кўпиртиряпсиз. Сизлар отлар, итлар билан ватандошларимизга ҳужум қилдингиз, энди бунинг бадалини тўлайсиз” деди.
Эрдўғон Голландиядаги сайлов натижалари ҳақида ҳам тўхталиб “Эй Рютте, сен сайловда биринчи ўринни эгаллаган бўлишинг мумкин, лекин шуни билгинки, Туркиядек бир дўстингни йўқотдинг. Нима эмиш, сайловдан кейин Туркия Бош вазири билан бирга зиёфат дастурхонида ўтириб, овқатланар эмиш. Бизда бундай бош вазир йўқ. Буларни унут, сен ютқаздинг” деб гапирди.