Си Цзиньпин бошқа котибликка қайта сайланди


  • 24 Октябрь, 2022
  • 105

Си Цзиньпин Хитой коммунистик партиясининг бош котиблигига учинчи марта қайта сайланди. Шу тариқа Маодан кейин учинчи бор қайта сайланган илк бош котиб Си Цзиньпин бўлди.

Хитой коммунистик партияси кеча ниҳоясига етган йиғилишининг ортидан марказий қўмита Си Цзиньпинни қайта бош котибликка сайлади.

Марказий қўмита илк йиғилишида ўз ичида 25 кишилик сиёсий бюрони, 10 кишилик марказий ҳарбий ҳайъатни, 7 кишилик доимий қўмитани ва бош котибни тайинлади.

Си Цзиньпин Хитойни 2012 йилдан буён бошқариб келмоқда. Бош котиблик муддати беш йил.


Бошқа мақолалар