- 2013-01-28
Хорижий агентликларнинг хабарига кўра, Бирлашган араб амирликлари бош вазирининг қизи малика Шайха Латифа Муҳаммад ал Мактум етти йил давомида тузган қочиш режасини ниҳоят амалга оширди. Озодликка жуда ҳам оз қолганди, лекин...
Малика Шайха Латифа Муҳаммад ал Мактум йўқолганида тақвимлар март ойини кўрсатиб турарди. 33 ёшли малика Латифа Шайх Муҳаммад бин Рашид ал Мактумнинг, яъни Бирлашган араб амирликлари бош вазирининг қизи.
Малика етти йил давомида қочиш режасини тузди. Франциянинг собиқ жосуси ёрдамида денгиз орқали қочди. Яхтадагиларнинг кўзлаган манзили Ҳиндистон Гоаси эди.
“BBC” янги ҳужжатли фильми “Дубайдан қочиш” малика Латифанинг бошига нималар тушганлигини экранга чиқарди. Маликанинг яхтаси Ҳиндистон қирғоқларига 50 мил, яъни деярли 80 кмгача яқинлашди. Манзилларига етишга жуда ҳам оз қолганди.
Лекин Латифа Шайха Муҳаммад ал Мактум қўрқиб ваҳимага тушди, дарров “WhatsApp” орқали ёрдам сўради. Хабарида “Илтимос ёрдам беринг. Яхтанинг атрофида одамлар бор. Ўқ товушларини эшитдим. Бир дўстим билан яшириниб ётибмиз” деб ёзди. Хабарда тилга олинган дўсти маликанинг спорт тренери Финли Тина Джоанна Джаухайнайен эканлиги тахмин қилинмоқда. Малика билан йўлга чиқиб, ҳаётларини таҳликага отган экипаж филиппинликлардан иборат эди.
“BBC”га кўра, малика Латифа қочиш учун 2011 йили собиқ француз агенти Жан-Пьер Эрве Яуберт билан алоқага чиққан. Бу учун малика 400 минг долларга яқин пул тўплаганди. Агент Яуберт малика қўлга олинганида Дубайга кетишдан кўра ўлдиришини истаганлигини айтди. Қўлга олинганидан бери ҳеч ким малика Латифани кўрмади, “Instagram” аккаунти ҳам бекитилган.