Ўрта Осиёда энг юқори ЯИМ


  • 21 Апрель, 2017
  • 922

Халқаро валюта фонди (İMF) Қозоғистоннинг ЯИМи 2017 йили 2,5% ва 2018 йили 3,4%га ошишини кутилаётганини билдирди. İMFнинг апрель ойи учун тайёрлаган ҳисоботга кўра, 2017 йили нефть қазиб олиш ҳажмининг ортиши ва нефть учун юқори ташқи талаб сабабли ўлканинг ЯИМ ортиш тезлиги 2,5% га етади. Инфляция нисбати эса 2017 йили 8%, 2018 йили 7,2% бўлиши кутилмоқда.

Бу билан бирга ҳисоботда Ўрта Осиё ўлкаларида иқтисодий ўсиш жиҳатидан энг яхши кўрсаткич Туркманистонга тегишли эканлиги маълум бўлди. Туркманистоннинг ЯИМи 2017 йили 6,5%, Ўзбекистонники 6%, Тожикистонники 4,5%, Қирғизистонда эса 3,4%га ортиши кутилмоқда.


Бошқа мақолалар