Беш ўлка Каспийни бўлишмоқда


  • 30 Сентябрь, 2014
  • 1224

Қозоғистон, Россия, Озарбайжон, Туркманистон ва Эрон президентлари Каспий денгизи учун тўпландилар.

Каспий денгизи ёқасидаги давлат президентлари Россиянинг Астрахан шаҳрида тўпланишди.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев, Россия президенти Владимир Путин, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳамедов ва Эрон президенти Ҳасан Руҳонийлар иштирок этган 4-Каспий кенгашининг энг муҳим мавзуси Каспий денгизининг ҳуқуқий статуси бўлди.

Авваллари фақат собиқ иттифоқ (СССР) ва Эрон орасида бўлишилган Каспий денгизи иттифоқ парчаланганидан кейин бир нечта давлат орасида янгидан бўлишиш учун музокаралар бошланди. Ўлкалар ҳарбий ва геополитик манфаатлари, Каспийдаги нефть ва газ заҳираларидан кўпроқ улуш олиш мақсадида бугунгача бир қарорга келиша олишмади.

Россия кемаларнинг эркин сузиши чекланиши ва Эрон билан денгиз қўшниси бўлиш имкониятидан маҳрум қолмаслик учун Каспийни бешта миллий минтақага бўлишга қарши чиқмоқда. Каспийни кўл сифатида қабул қилинишини таъкидлаган Россия бу ердан ўтадиган қувурларда бутун ўлкаларнинг тасдиғини олиш кераклигини айтмоқда. Қозоғистон, Озарбайжон ва Туркманистон эса бу таклифни қабул қилмаяпти.

Каспийнинг ёпиқ денгиз эканлигини таъкидлаган Қозоғистон бу ерда БМТнинг конвенциялари татбиқ этилишини талаб қилмоқда. Расмий Остона денгиз тубининг бешга тенг бўлиб, ҳар давлат ўзига тегишли бўлакни истаганича фойдаланишини ва денгиз юзасини эса бирлагикда қўлланишни таклиф қилмоқда.


Бошқа мақолалар