Санкт-Петербургда теракт


  • 4 Апрель, 2017
  • 946

Россиянинг энг катта шаҳарларидан Санкт-Петербургнинг кўк метро йўналишида “Сенная плoщадь” ва “Технология институти” станцияларида иккита бомбали теракт амалга оширилди.

Терактларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарларига кўра, 10 киши ҳалок бўлди ва 37 киши жароҳат олди. Жароҳат олганларнинг 6 нафари аҳволи оғир. Яна “Площадь восстания” станциясидан бомба топилди. Бомба хавфсизлик кучлари тарафидан зарарсизлантирилди.

Рус полицияси метрода амалга оширилган бомбали терактда гумондор деб топилган кишининг фотосуратларини эълон қилди.

Эълон қилинган фотосуратда шубҳалининг 40-50 ёшлардаги соқолли ва бошида шапка бўлган узун бўйли эркак эканлиги маълум бўлди. Унинг шахси ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.

Санкт-Петербургдаг теракт ортидан айни вақтда яна бир теракт хабари Суриядан келди.

“El Masdar”нинг Шом мухбири Иброҳим Жоудаҳнинг маълумотига кўра, Шомдаги Россия элчихонаси ракеталар билан бомбаланган. Мухбир элчилик биносига камида 20 та ракета отилганини маълум қилиб, терактда ҳеч ким жароҳат олмаганини билдирди. 


Бошқа мақолалар