Лукашенко яна бир бор президентликка сайланди


  • 27 Январь, 2025
  • 26

Беларусда ўтказилган президентлик сайловлари натижаларига кўра, 87,6% овоз билан амалдаги президент Александр Лукашенко ғолиб бўлган.

Беларус давлат телевидениеси томонидан берилган маълумотга кўра, президентлик сайловида маҳаллий вақт билан соат 20:00 да сайлов участкалари ёпилганидан сўнг, сайлов натижалари бўйича овоз бериш чоғидаги сўров натижалари эълон қилинди.

Маълумотларга кўра, амалдаги президент Александр Лукашенко 87,6% овоз билан сайловда ғолиб бўлди. Қолган номзодларнинг овозлар натижалари қуйидагича тақсимланди:

Сергей Сиренков (Беларус Коммунистик партияси Марказий Қўмитасининг биринчи котиби): 2,7%

Олег Гайдукевич (Беларус Либерал-Демократик партияси раҳбари): 1,8%

Анна Канопацкая (мустақил номзод, тадбиркор): 1,6%

Александр Ҳижняк (Республика Адолат ва Меҳнат партияси раҳбари): 1,2%

Барча номзодларга қарши овоз берганларнинг улуши 5,1% ни ташкил қилди.

Сўров 11 948 киши иштирокида ўтказилгани таъкидланди. Шу билан бирга, Беларус Марказий Сайлов Комиссияси маълумотига кўра, соат 18:00 ҳолатига кўра сайловларда қатнашиш кўрсаткичи 81,50% ни ташкил этган.


Бошқа мақолалар