Жозибадор шаҳарлар


  • 24 Февраль, 2014
  • 1371

Яқинда Дунё Туризм Ташкилоти туристларни оҳанрабодай ўзига тортувчи шаҳарлар рўйхатини эълон қилди.  Йилига 10 миллиондан ортиқ сайёҳни “меҳмон” қиладиган шаҳарлар оламнинг энг илғор туризм гигантлари деб ҳиосбланади. Шундай унвонга эга саккизталикка кирувчи “меҳмондўст шаҳар” деган атоқ Европа ва Осиёдан учтадан пойтахтга, Туркиядан эса, бирданига пойтахт бўлмаган икки шаҳарга насиб бўлди. Осиё ва Европа орасида жойлашган “икки қитъанинг пойтахти” деган мажозий сифатга эга Истанбул шаҳри кўп турист келадиган шаҳарларнинг илк ўнталигига киришга муваффақ бўлди.

Дунё туризм кўрсаткичлари бўйича, осиёда Бангкок, Сингапур ва Гонгконг турист сони бўйича Истанбулдан олдинги ўринларни эгаллашди. Мадрид, Дубай, Франкфурт, Сеул, Рим ва Нью-Йорк шаҳарлари Истанбулдан кейинда жойлашди.

Қуйида хорижлик турист сони бўйича энг “меҳмондўст” шаҳарлар рўйхати:

1. Лондон – 17-18 миллион;

2. Париж – 16-17 миллион;

3. Анталия – 11-12 миллион;

4. Бангкок – 11-12 миллион;

5. Сингапур – 11-12 миллион;

6. Гонгконг – 11-12 миллион;

7. Истамбул – 10-11 миллион;

8. Мадрид – 9-10 миллион;

9. Дубай – 8-9 миллион;

10. Куала Лумпур – 8-9 миллион;

11. Франкфурт – 8-9 миллион;

12. Сеул – 8-9 миллион;

13. Рим – 7-8 миллион;

14. Нью-Йорк – 7-8 миллион.


Бошқа мақолалар