Ибодатхонада 35 киши ўлди


  • 31 Март, 2023
  • 124

Ҳиндистоннинг Индор шаҳридаги ибодатхона поли ўпирилиши оқибатида камида 35 киши ҳалок бўлди. Нашрларга кўра, бахтсиз ҳодиса одамлар ҳиндуизм ибодатхонасида Рамнавани байрамини нишонлаш учун тўпланганида юз берган. Ибодатхона поли ўпирилиб, тагида жойлашган эски қудуққа 30 дан ортиқ одам қулаб тушган.

Маҳаллий ҳокимият вакили “Биз 18 кишини қутқардик, 35 кишининг  жасади чиқарилди ва 16 киши жароҳат олди” деб хабар берди.

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди қурбонлар оиласига таъзия билдирди. Моди шу билан бирга ҳалок бўлганларнинг яқинларига 200 минг рупий (тахминан 2 миллион тенге) берилиши ва жароҳат олганларга эса 50 минг рупий (275 минг тенге) берилишини маълум қилди.


Бошқа мақолалар