- 2024-10-03
Швеция пойтахти Стокголм шаҳрида юк машинаси кўчадаги пиёда одамлар устига юрди. Юк машинаси сайр қилиб юрган одамлар устига катта тезликда юрган. У одамларни босиб ўтиб, бир дўкон витринасига урилиб тўхтаган.
Ушбу ҳодисада камида уч киши ҳалок бўлди ва 8 киши жароҳат олди. Швеция бош вазири Стефан Левен бу ҳодисани теракт деб атади. У "Швеция ҳужумга учради. Барча далиллар бу ҳодисанинг теракт эканлигини кўрсатмоқда ", деди.
Полиция юк машинаси ҳайдовчисини қўлга олди.
Қозоғистон республикаси ташқи ишлар вазирлиги ва элчихонаси ушбу ҳодиса тафсилотларини ўрганмоқда.