- 2015-03-10
Мисрда 30 йил диктаторлик қилган Ҳусни Муборакнинг хориж давлатларига берган нефть ва газ имтиёзлари қонуни Мурсий тарафидан қайтадан ўз қўлига олингач Ғарб нефть ширкатлари ҳаракатга тушиб қолишди. Иддаоларга кўра, бир гольф клубида тўпланган нефтчилар у ерда Миср келажаги ҳақида баҳслашдилар. Хориж давлатларига берилган имтиёзни қайтадан тиклаш бўйича берилган даъво аризаси бугун кўрилиши керак эди, лекин тўнтариш юз берди. Бошқа тарафдан генераллар штаби раҳбари Сиссийнинг Мурсийни тўнтариш режасини 8 ой аввал тузганлиги маълум бўлди. Мисрдаги тўнтариш ортидан тўқнашувлар юзага келиб, бутун дунёнинг кўзи Сиссийга тикилди. Сиссий ҳақида ўртага ташланган икки иддао жуда таъсирли бўлди. Мамлакатнинг кўзга кўринган газеталаридан “Аш-Шуруқ”нинг хабарига кўра, ўтган йил лавозимга келганидан бир ой ўтиб, Муборакнинг одамларидан бири бўлган Мудофаа вазири ва генераллар штаби раиси Ҳусайн Тантавийни ўз вазифасидан бўшатган Мурсий унинг ўрнига Абдул Фаттоҳ Ал Сиссийни тайинлаганди. Мурсий кейинчалик ҳарбийларни ваколатларини қисқартириб, ўтган декабрь ойида чиқарган қарори билан ўз салоҳиятларини кўпайтирганди. Шунга қарамай Мурсий ўз қўйнида илон сақлагандек ўзи вазифа берган генерали томонидан тахтдан ағдарилди. Газета армиянинг ўша пайтда-ёқ, яъни 8 ой аввал тўнтариш режасини тузганлигини маълум қилди.