Доҳа метроси ишга тушди


  • 9 Май, 2019
  • 530

2022 йил жаҳон чемпионатига мезбонлик қиладиган Қатарнинг пойтахти Доҳада манзилга етишни қулайлаштирадиган метронинг икки йўналиши очилди. Доҳа метросининг илк сафарига қатарликлар ва хорижий меҳмонлар катта қизиқиш кўрсатди.

Илк сафар жами 18 та бекатдан иборат “Қизил йўналиш”нинг қурилиши тугаган 13 та бекатида амалга оширилди. Йўловчилар пойтахтнинг шарқидаги Ал-Кассар билан жанубидаги “Ал-Вакра орасида метродан фойдаланиш имконига қовушди.

Метронинг очилиши ижтимоий тармоқда катта шов-шувга сабаб бўлди. Метрога минганлар илк тажрибаларини ўз саҳифалари орқали бўлишди.

Доҳа метроси “Қизил”, “Олтин” ва “Яшил” бўлиб, учта йўналишдан иборат бўлади. Қатарнинг энг улкан лойиҳаларидан бири бўлган метро жаҳон кубоги учун тайёрланган илк метро ҳисобланади. Пойтахтдаги бешта стадионга тўғри сафар қиладиган ҳайдовчисиз метро, 3 стадионга эса бошқа воситалар билан етказилади.

Қатар футбол бўйича жаҳон чемпионатига 2022 йил 21 ноябрь-18 декабрь оралиғида мезбонлик қилади.


Бошқа мақолалар