- 2023-05-26
Қозоғистон ички ишлари вазирлиги расмий матбуот котиби Алмас Садубаевнинг “Facebook” аккаунти орқали ёзилган хабарда ҳайдовчилардан ёзги шиналарга ўтиш вақти келганлиги билдирилди.
Ҳайдовчилар қишги шиналарни алмаштираётганида орқа ойнага ёпиштирилган “Ш”белгисини олиб ташлаш ҳақида огоҳлантирилди. Хабарда бундан ташқари, автомобилнинг қишги шина билан бошқарилаётганини кўрсатадиган “Ш” белгиси олиб ташланмаслиги қоидабузарлик ҳисобланишига диққат қаратилди.
2016 йил декабрдан эътиборан “Ш” белгисининг мажбурий ҳолга келтирилиши полиция ва ҳайдовчилар орасида тортишувларга сабаб бўлганди. Полиция аввал ушбу белги бўлмаган автомобиль эгаларига қонунга кўра 3 МРП миқдорида жарима белгиланишини айтганди. Эътирозлар кўпайиб кетганидан ва ҳайдовчиларнинг мажбуриятни “абсурд қарор” деб баҳолаши ортидан жарима ўрнига оғзаки огоҳлантириш бериш белгиланганди.