- 2018-02-17
Қозоғистон ва Россия чегараларида муттасил транзит поездлари текширилмайди. Сенаторлар транзит йўловчи ва юк поездларини чегарадан текширувсиз ўтказиш баённомасини кўриб чиқишди.
Сенаторлар олдида нутқ сўзлаган Қозоғистон инвестиция ва ривожлантириш вазири Женис Касимбек ушбу баённома давлат чегарасидан йўловчи ва юк поездлари тўхтамасдан ўтиш тартибини таъминлашини таъкидлади.
Женис Касимбек “Муттасил поездлар чегара хизматлари томонидан текширилмайди. Бу тартиб йўловчиларни бир йўналишдаги юриш вақтини 36 соатдан 23 соатгача қисқартиради. Бундан ташқари баённомада бошқа давлат ҳудудидаги участкаларда юклаш операциялари учун станцияларни очиш ёки бекитиш ҳам кўзда тутилган” деди.
Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, чегара атрофидаги йўловчиларни ташишни ташкиллаш масалалари ҳам регламентланган.