8 та энг чиройли кутубхона


  • 22 Апрель, 2017
  • 1276

Яхши китоб ва чиройли кутубхона бу албатта идеал уйғунлик. 2017 йилда AIA / ALA Library Building Awards танловида одамни лол қолдирувчи 8 кутубхона ғолиб бўлди.

Америка архитектура институти (AIA) ва Америка кутубхона ассоциацияси (ALA) билан биргаликда кутубхоналарнинг энг яхши архитектура лойиҳаларини танлаб олди. Бино дунёнинг исталган бурчагида бўлиши мумкин, лекин танловда иштирок этиш учун архитектор Американинг лицензиясига эга бўлиши керак. 

Бостон жамоат кутубхонаси, Марказий кутубхонанинг таъмирлаш лойиҳаси

Бостон жамоат кутубхонасининг марказий филиалини сўнгги икки йилда қайтадан ташкил этишди. Бино 1895 йилда қурилган тошли бункердан иборат янги қанотга эга бўлди.Эндиликда порлоқ хона янги майдонга эшик очади. 

Коламбус Метрополитан кутубхонаси, Уайтхолл филиали

Кутубхона Огайода, марказий Коламбус туманининг чеккасида жойлашган бўлиб, нафақат билимлар кошонаси, балки ижтимоий ҳаёт маркази ҳамдир. Бино ичида катта ёруғ тўрт бурчакли майдон бўлиб, жавон тўла китоблар, болалар ва ўсмирлар ҳудуди, очиқ компьютерлар ва тинч хоналар мавжуд.  

Бостон жамоат кутубхонаси, шарқий филиал

Шарқий Бостоннинг янги кутубхонасида катталар, ўсмирлар ва болалар учун ҳудудларга бўлинган ягона майдон ажратилган. Устунларсиз қурилган тўлқинсимон том қисми ўқиш залида қуёш нури оқимини чеклаб туради. 

Латвия миллий кутубхонаси

Янги кутубхона майдони — 182 минг м². У мамлакатнинг маданий меросини сақлаб, ҳимоя қилиб, оммага тақдим этишга мўлжалланган. Бу ерда архивларни рақамлаштиришга сўнгги технологиялар жавоб беради, бино эса Риганинг энг чиройли диққатга сазовор жойига айланган. 

Нью-Йорк жамоат кутубхонаси, Стэплтондаги филиал.

Аввал бир хонадан иборат бўлган Стэплтондаги кутубхонани кенгайтириш шаҳар ҳаётини яхшилаш учун қўйилган қадамлардан бири бўлди. Бино ёғочдан қурилган бўлиб, унинг илк текстурасига эски ва янги хоналар бирлашган. 

Роза Ф. Келлер кутубхонаси ва жамоат маркази, Янги Орлеан

Кутубхона Нью-Орлеанда, Бродмур туманида жойлашган. Уни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад - Катрина тўфонидан сўнг қайта тикланишнинг рамзини акс эттиришдир. Шаҳарнинг собиқ мэри бу ерда яшил ҳудудни қолдиришни режалаштирган эди, бироқ аҳоли аввалги кутубхонани қайта қуришни талаб қилди. 

Орегон университетининг Аллан Прайс илмий-тадқиқот маркази кутубхонаси.

Ушбу кутубхонани лойиҳалаштириш ишларида олийгоҳ талабалари иштирок этганбўлиб, хонага табиий ёруғликни кўпроқ тушириш учун бино ер остида жойлашган. Китобларбилан банд бўлган майдон қисқариб, энди кутубхонада талабалар ҳаётини қўллаб-қувватлаш устувор мақсад этиб кўзланган. 

Варинадаги кутубхона, Виржиния

Кутубхона аввал турар-жой бўлган ҳудудда жойлашган бўлиб, биринчи навбатда, маҳаллий аҳолининг эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилган. Лойиҳа муаллифлари бино атрофидаги ҳудудга тегинмасликка ва деразалардан атроф яхши кўринишига ҳаракат қилишган.


Бошқа мақолалар