“Эртуғрул” продюсеридан Жалолиддин Хоразмшоҳ сериали


  • 1 Октябрь, 2019
  • 1486

“Эртуғрул” сериалининг продюсери Меҳмет Боздағ келгуси ой Жалолиддин Хоразмшоҳнинг ҳаёти ва зафарлари ҳақидаги сериални суратга олишни бошлашини маълум қилди.

Боздағ Ўзбекистон маданият вазирлиги таклифи билан келган Тошкент шаҳрида хоразмшоҳлар давлатининг сўнгги ҳукмдори Жалолиддин Хоразмшоҳ ҳаётига бағишланган анжуманда иштирок этди.

Туркия, Озарбайжон, Эрон ва Ўзбекистондан кўплаб олим ва мутахассислар қатнашган анжуманда Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Меҳмет Сурайё Эр, маданият ва танитиш маслаҳатчиси Алпарслон Акинжи ва алоқа маслаҳатчиси Довуд Ғозий Бенли ҳам иштирок этди.

Анжуманда Хоразмшоҳнинг ҳаёти ва курашлари ҳақида докладлар ўқилди. Боздағ ва гуруҳи суратга оладиган сериалга бағишланган қисқа фильм намойиш этилди.

Анжуманда гапирган Боздағ тарих факультетида ўқиётганида турк маданиятининг манбаси бўлган бу минтақага оид ҳукмдор, давлат ва фан арбоблари бўйича тадқиқотлар ўтказганини сўзлаб, энг катта орзуси туркий олам билан боғлиқ тарихда қоладиган асарлар суратга олиш эканлигини айтди.

Бир йилдан буён Хоразмшоҳнинг ҳаёти ҳақида сериал устида иш олиб бораётганини, июль ойида эса Ўзбекистон тараф билан сериал борасида келишув имзолаганлигини таъкидлаган Боздағ келгуси ой актёрлар танловидан кейин сериални суратга олиш ишлари бошланишини айтди.

Суратга олиш ишлари Туркия ва Ўзбекистонда ўтказилиб, илк босқичда сериал 13 бўлимдан иборат бўлишини, давомини суратга олиш эса ана шундан кейин аниқ бўлишини таъкидлади.

Ўзбекистон маданият вазири ўринбосари Озодбек Назарбеков сўнгги йилларда турк продюссерлари муҳим лойиҳаларда иштирок этаётганига урғу бериб, “Туркия сериал суратга олиш бўйича дунёда биринчи ўринларда туради” деди.

Ўзбек журналист-адиб Камол Муҳаммад Ёқуб ҳам Хоразмшоҳнинг аҳолининг барча қатлами тарафидан яхши кўрилганлигини айтиб, 11 йиллик ҳукмдорлик даврида Чингизхон қўшинига қарши жанг қилиб, уни мағлуб қилган илк ҳукмдор эканлигини ёдга солди.


Бошқа мақолалар