Қозоғистоннинг 5 вилоятида фавқулодда ҳолат эълон қилинди


  • 24 Апрель, 2017
  • 884

Қозоғистоннинг баъзи вилоятларида ҳар йили баҳор келиши билан қишда ёққан қорларнинг эриши сув тошқинларига сабаб бўлади. Айни ҳолат бу йил ҳам такрорланди. Сув тошқинлари туфайли Қозоғистоннинг 5 вилоятида фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Қозоғистон метрология бошқармаси ўлкада яқинда қаттиқ ёмғирлар кутилаётганини маълум қилди. Бу билан бирга 18-21 апрель кунларида Ақтобе, Қостанай, Ақмола, Шимолий Қозоғистон ва Қарағанда вилоятларида сув сатҳи кўтарилган.

Сув тошқинлари кучайган жойларда эвакуация-қутқариш ишлари давом этмоқда ва зарар кўрган йўллар қатнов учун бекитилди. Ақмола вилоятида мактаб ўқувчиларини олиб кетаётган автобуснинг сув сабабли йўлдан чиқиб кетгани маълум бўлди. Қутқарувчилар ҳатти-ҳаракаитдан кейин ўқувчилар қутқарилди ва яқиндаги қишлоққа етказилди. Лекин йўллар қатновга бекитилгани сабабли ҳали ўқувчилар ўз уйларига етказилмаган. Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ҳолат назоратда эканлигини ва сув тошқинлари сабабли қурбонлар йўқлигини маълум қилди. 


Бошқа мақолалар