Қозоғистонда миллий мотам куни


  • 9 Июнь, 2016
  • 1209

Қозоғистонда Ақтўбедаги теракт қурбонлари хотираси учун эълон қилинган мотам куни бошланди. Мотам муносабати билан давлат муассасаларида байроқлар туширилган, телевидение ва радиоларда рекламалар тўхтатилган ва кўнгилочар дастурлар бекор қилинган.

5 июнь куни радикал оқим аъзолари Ақтўбедаги иккита қурол-аслаҳа дўконига ва ҳарбий қисмга ҳужум қилиб, 7 кишини ўлдиришди. Отишмалар вақтида жами 37 киши турли даражада жароҳат олган. Жангариларнинг 13 нафари аксилтеррор амалиётлар натижасида йўқ қилинган, яна 9 киши қўлга олинган. Айни вақтда 6 кишини қидириш ишлари давом этмоқда.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 8 июнь куни Ақтўбе шаҳрида содир этилган қўпорувчилик ҳаракатлари қурбонлари хотирасига 9 июнни мамлакат миқёсида миллий мотам куни деб эълон қилиш тўғрисидаги фармойишни имзолади.

Нурсултон Назарбоев бу ҳодисаларда "рангли инқилоб" аломатларини пайқаганини айтди ва гуруҳ хориждан кўрсатма олгани ҳақида гапирди. У бу теракт ижрочиларининг барчасини йўқ қилишга кўрсатма берган.


Бошқа мақолалар