Ўрта Осиёда энг қиммат паспорт


  • 19 Май, 2018
  • 664

МДҲ давлатлари орасида аҳолининг даромади бўйича сўнгги ўринда бўлган Тожикистондаги биометрик паспортлар харажатлари собиқ иттифоқ ўлкалари орасида энг қиммати эканлиги маълум бўлди.

Тожикистонда ватандошларга гувоҳномалар 2010 йилнинг бошида эълон қилинган биометрик паспортлардан кейин берилишни бошлади.

Гражданлар авиацияси халқаро ташкилоти бутун ўлкалар учун биометрик паспорт татбиқ этишни мажбурий қилишни талаб этганди. Ўртача ойлик маошлари 120 доллар атрофида бўлган тожикистонликларнинг паспорт олиш учун давлатга солиқ ва хизматлар учун жами 88 доллар ьўлашлари маълум бўлди. Паспорт мурожаат қилингандан сўнг 15 кун ичда берилади.

“Asia Plus” хабар агентлиги тайёрлаган хабарга кўра, бошқа МДҲ ўлкаларида паспорт харажатлари қуйидагича:

Россия - 61.8 доллар (30 кунда берилади);

Қозоғистон - 59,1 доллар (15 кун);

Арманистон - 51 доллар (15 кун);

Озарбайжон - 23.3 доллар (10 кун);

Ўзбекистон - 22 доллар (20 кун);

Қирғизистон - 7,7 доллар (18 кун).

Шошилинч паспорт олиш керак бўлган ҳолларда Қирғизистонда паспортни уч соат ичида 90 доллар эвазига олиш мумкин. Тожикистонда 150 долларга етти кунда, 225 долларга икки кунда паспорт олиш мумкин.


Бошқа мақолалар