Назарбоев Мирзиёев билан ҳамкорликни муҳокама қилди


  • 26 Апрель, 2017
  • 852

Қозоғистон ва Ўзбекистон президентлари икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорлик фаоллашганини қайд этишди.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали гаплашди.

Давлат раҳбарлари иккитомонлама ўзаро манфаатли ҳамкорлик фаоллашганини қониқиш билан таъкидлашди. Бу ҳамкорликлар сиёсий, иқтисодий, савдо-сотиқ, транспорт-коммуникация, илмий-техникалик, маданий ва бошқа соҳаларда бўлди. Айниқса, 2017 йил 22-23 март кунлари Астанада ўтказилган учрашув ўзбек-қозоқ муносабатларида жуда самарадор бўлди.

Томонлар ўзаро товар айланиш ҳажмини яқин йилларда беш миллиард долларга етказишни тасдиқлашди. Минтақалараро алоқаларни, аввало чегара ҳудудларда кенгайтириш, маданий-ижтимоий алмашувларни фаоллаштириш қўллаб-қувватлаш ҳақида келишиб олинди. Ушбу йўналишлардаги ҳамкорликда қўшма ҳукуматлараро ҳайъатнинг муҳим роли  қайд этилди.

Давлат раҳбарлари Қозоғистон ва Ўзбекистон асрлар давомида синалган биродар халқларнинг ўзаро алоқасини келажакда ҳам давом эттиришни, икки мамлакатнинг барқарор иқтисодиёти учун ҳамкор лойиҳаларни қўллаб қувватлашга урғу беришди.

Пресс релизда “Суҳбат анъанавий илиқ ва дўстона тарзда ўтди” дейилди. 


Бошқа мақолалар