- 2018-08-30
Қозоғистон билан Ўзбекистон орасида 20 йиллик танаффусдан кейин янгидан автобус қатнови йўлга қўйилди.
Ўзбекистон автомобиль ва сув транспорти идораси берган хабарида автобус сафарлари Тошкент билан Чимкент шаҳарлари орасида бўлиши маълум қилинди.
Илк автобус 5 январь куни эрталаб Тошкент шаҳридан йўлга чиқди. Ўзбекистоннинг “Ғишткўприк” ва Қозоғистоннинг “Жибек жоли” чегара пунктларидан ўтувчи автобус икки шаҳар орасидаги 145 кмлик масофани 3 соатда босиб ўтиши кутилмоқда.
Ҳар икки шаҳардан йўлга чиқадиган автобусларга чегарадан ўтишда қулайлаштирилган божхона татбиқ этилади.
Ўзбекистон яқин келажакда Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларидан ҳам Қозоғистонга автобус қатновлари йўлга қўйишни режалаштирмоқда.
Ўзбекистон билан Қозоғистон орасидаги давомли автобус қатновлари 1997 йилда тўхтатилганди. Сўнгги вақтларда икки томонлама алоқаларни ривожлантираётган Ўзбекистон ва Қозоғистон ўтган йили Тошкент ва Алмати орасида поезд қатновини йўлга қўйганди.