Қозоғистон полициячиларининг янги мажбурияти


  • 7 Январь, 2015
  • 1232

Қозоғистон полиция ходимлари энди гумонланувчи шахсга унинг ҳуқуқларини ўқиб эшиттиришлари керак бўлади. Бу ҳақда, Қозоғистон Бош прокуратураси вакили Амирхан Аманбаев хабар берди.

“CentralAsiaOnline” хабарига кўра, 1 январдан кучга кирган янги Жиноят-процессуал кодексига мувофиқ, полиция ходими гумонланувчини ҳибсга олаётган вақтда унга адвокат олиш ва сукут сақлаш ҳуқуқига эга эканлигини эслатишлари шарт.

Бундан ташқари, полиция ходимлари гумонланувчини унинг айтган ҳар бир сўзи судда ўзига қарши ишлатилиши мумкинлигидан ҳам огоҳлантиришлари керак.

Аманбаевнинг сўзларига кўра, агар полиция ходими қўлга олиш вақтида гумонланувчига унинг ҳуқуқларини эслатиб ўтмаса, гумонланувчи полиция ходимини судга бериш ҳуқуқига эга.

ҚОЗОҒИСТОН шундай қонунни қабул қилган Марказий Осиёдаги илк мамлакатдир.


Бошқа мақолалар