Туркия президенти Туркманистонда


  • 29 Ноябрь, 2021
  • 287

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳам расмий зиёрат, ҳам иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 15-саммитида иштирок этиш учун Туркманистонга ташриф буюрди. Эрдўғон Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан бирга матбуот анжумани ўтказди. Икки ўлка орасида 9 моддадан иборат 5 миллиард долларлик тижорат ҳажмига тенг келишувлар имзоланди. Бундан ташқари Туркманистон президенти томонидан Эрдўғонга кўкрак нишони тақдим этилди.

Ашхободдаги Ўғузхон саройида Туркманистон президенти билан учрашди. Яккама-якка ва ҳайъатлар ўртасидаги учрашувлар ортидан икки томонлама келишувлар имзоланди.

Ражаб Тоййиб Эрдўғон расмий зиёратлар ортидан Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов раислигида “Биргаликда келажак сари” мавзусида эртага ўтказиладиган иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 15-саммитида қатнашади.


Бошқа мақолалар