Қозоғистонда жезлга рухсат берилиши мумкин


  • 29 Апрель, 2017
  • 879

Қозоғистон республикаси ички ишлар вазирлигида полиция ходимларига жезлдан фойдаланиш фақатгина тунги вақтларда йўл ҳаракатини тартибга солиш учун тегишли.

Йўл полиция ходимларига тунги вақтларда йўл ҳаракатини тартибга солиш учун жезлдан фойдаланишга рухсат берилиши мумкин.

Қалмуханбет Қасимов “Йўл ҳаракати қоидасида полиция ҳайдовчиларни жезл ва қўл ҳаракати ёрдамида тўхтатиш мумкинлиги билдирилган. Биз Европа тажрибасидан келиб чиқиб, жезлдан воз кечдик ва автопатрул назоратга ўтдик. Жезллар ҳозирда ёруғлик акс эттирувчи жилет ва қўлқоплар билан алмаштирилиб, полиция ходимлари 100% га таъминланган. Бизнинг аҳоли бунга ўргана олмаётгани бошқа масала. Чунки йўл ҳаракатини қўл билан ҳам, жезл билан ҳам бирдек тартибга солиш мумкин. Ўйлайманки, бу фақат кўникма ва аҳоли йўл ҳаракатини ёруғлик акс эттирувчи кийимда ва қўл билан тартибга солаётган полиция ходимларига ўрганиб кетади” деди.

Шунга қарамай, вазир сенаторларига жавоб бераётганида чорраҳаларда йўл ҳаракатини тартибга солишда жезлдан фойдаланишга рухсат бериши мумкинлигини билдирди.

Қасимов “Бу масала кўриб чиқилиши керак. Ҳукумат томонидан халқаро тажрибани жорий этиш бўйича баённома қарори қабул қилинган. Мен ўтган йили 2017 йил 1 январдан бошлаб, жезллардан фойдаланишни бекор қилиш бўйича буйруқни имзоладим” деб қўшимча қилди.

Ўз навбатида маъмурий полиция қўмитаси раиси Игорь Лепеха сенаторларнинг йўл ҳаракатини тартибга солаётган полиция ходимининг фаолияти жезл ёрдамида янада тушунарлироқ бўлиши ҳақидаги фикрига қўшилди.

Игорь Лепеха “Ҳар қандай ҳолатда ҳам биз бу масалани яна бир марта кўриб чиқамиз. Мен сенаторларнинг фикрини маъқуллайман. Бу масала ҳукумат қарори билан тасдиқланган. Автотранспортни тўхтатиш учун жезлнинг кераги йўқ. Чунки тўхтатиш жезл ёки қўл ҳаракати билан амалга оширилиши йўл ҳаракати қоидасида аниқ кўрсатиб қўйилган. Жезллардан фойдаланишга рухсат берилишини жиддий кўриб чиқиш керак бўлган ягона ҳолат, бу йўл ҳаракатини тартибга солиш вақтидир. Асосан тунги вақтларда жезлдан фойдаланишга рухсат берилиши мумкин” деди.

Лепеха бундан ташқари, полиция ходимларининг жезллари йўқ қилинган эмаслигини, балки сақлаш учун омборларга топширилганлигини маълум қилди. 


Бошқа мақолалар