Алматида янги метро станциялари очилди


  • 30 Май, 2022
  • 172

Алмати шаҳрида аҳоли учун иккита янги – “Сариарқа” ва “Бауржан Мўмишули” метро станциялари очилди.

Станцияларнинг тантанали очилиш маросими 30 май куни эрталаб бўлиб ўтди. Янги станциялар фаолиятдаги тўққиз станциянинг давоми ҳисобланади.

Алмати метросининг узунлиги яна 3,1 км га ўсиб, жами 13,4 км га етди. Йўналишда ҳозирда 15 та тўрт вагонли электропоездлар ҳаракат қилиб, интервал 7-10 дақиқани ташкил этади.

Метро ҳар куни аввалги 45 минг йўловчи ўрнига 85 минг йўловчи ташийди.

“Сариарқа” станцияси “Москва” станциядан кейин келиб, Абай проспекти бўйида Алтинсарин ва Саин кўчаларида орасида “Family Park” олдида жойлашган.

“Бауржан Мўмишули” станцияси эса Абай кўчасининг Мўмишули кўчаси билан кесишган жойда жойлашган. Ҳозирда ушбу станция охирги нуқта ҳисобланади.


Бошқа мақолалар