Назарбоевнинг невараси вафот этди


  • 18 Августь, 2020
  • 291

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг невараси Айсултон Назарбоев вафот этди.

Айсултон Назарбоев 16 августга ўтар кечаси Лондонда ҳаётдан кўз юмди.

Хабарда “Ўлим сабаби аниқланмоқда. Дастлабки хулосага кўра, юрак тўхташи натижасида ўлим ҳолати юз берган. Ҳозирча бошқа тафсилотлар маълум эмас” дейилган.

Айсултан Назарбаев Сандхерстдаги британ қироллик ҳарбий академиясини (2009-2010) ва Қозоғистон менеджмент институтининг “бизнес-маъмурчилик” йўналиши бўйича магистратурани тамомлаган.

Қозоғистон мудофаа вазирлигининг бош разведка бошқармасида хизмат қилди. Футбол билан шуғулланиб, бир қатор Қозоғистон ва хорижий клубларнинг ёшлар жамоасида футбол ўйнади.

Қозоғистон футбол федерациясининг ФИФА, УЕФА каби халқаро ташкилотлар билан алоқа бўйича вице-президент лавозимида ишлади.


Бошқа мақолалар