Қозоғистон олтин заҳираси бўйича 21-ўринда


  • 16 Май, 2017
  • 884

Дунё олтин кенгаши маълумотларига кўра, Қозоғистон 100 та давлатдан иборат дунё олтин заҳиралари рўйхатида 21-ўринни эгаллади. Рўйхатнинг илк беш поғонасини АҚШ (8,133 тонна), Германия (3,377 тонна), Италия (2,451 тонна), Франция (2,435 тонна) ва Хитой (1,842 тонна) каби ўлкалар эгалламоқда. Ҳозирги кунда Қозоғистоннинг олтин заҳиралари 267,7 тоннани ташкил этиши қайд этилган.

Олтин Қозоғистонда мамлакатнинг жами олтин ва валюта резервларининг 35,7%ини ташкил қилади. Собиқ иттифоқ минтақасида энг кўп олтин заҳирасига эга ўлка эса Россия. Россия дунё олтин заҳиралари рўйхатида 7-ўринда турибди. Россиянинг олтин заҳиралари шу онда 1,680 тоннага тенг. Рўйхатда Белорусия 48, Украина 57, Озарбайжон 62, Тожикистон 62, Латвия 79, Литва 82 ва Қирғизистон 84-ўринни эгаллаган.


Бошқа мақолалар