Россиядан АҚШга нота


  • 23 Апрель, 2021
  • 16

Россия-АҚШ ўртасида вазият таранглашмоқда. Россия ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг Россиядаги элчи ўринбосари Барт Горманни вазирликка чақириб, 10 нафар АҚШлик дипломатни “исталмаган шахс” деб эълон қилгани ҳақида билдирди.

Ушбу дипломатлар 21 майда кун охиригача Россияни тарк этишларига муҳлат берилганлигини айтган вазирлик бу нотанинг АҚШ ҳукуматининг Россия элчихонасида ишлаётган ходимларни “исталмаган шахс”деб эълон қилишига жавоб эканлигини маълум қилди.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 16 апрелдаги интервьюсида АҚШнинг Россияга татбиқ этган санкцияларига жавобан 10 нафар АҚШлик дипломатни депортация қилишини айтганди.


Бошқа мақолалар