Германияда Немис баҳори!


  • 20 Март, 2015
  • 1476

Франкфуртда 100 минг намойишчи ҳаддан ортиқ тежамкорлик сиёсати ва 1,3 миллиард евролик марказий банк биноси учун норозилик намойишига чиқди. Немис полицияси номутаносиб куч ишлатди. Дунё нашрлари Араба ўлкаларида ва Туркиядаги тартиббузарликларни "тинчлик ва демократия намойиши" деб пардозлаб, қўшиб-чатиб жар солган эди. Энди эса Франкфуртдаги воқеалари олдида "туя кўрдингми йўқ" деб кўзларини лўқ қилиб ўтиришибди.

Туркиядаги Гези воқеаларида давлат тўнтаришини дастаклаган ўлкаларнинг бошида Германия турганди. Президент Гаук, бош вазир Меркел “Гези намойишларида норозилик билдириш ҳар одамнинг ҳуқуқи. Бу ерда ягона айбдор полиция ва давлат. Германия сифатида биз буни қоралаймиз” каби баёнотлар беришганди.

Кеча Франкфуртда сўнгги даврлардаги энг катта намойишлардан бири бўлиб ўтди. Франкфуртда қурилиши тамомланган Европа марказий банкининг 1,3 миллиард евролик молияти ва Германиянинг босими натижасида Европа иттифоқи ўлкаларидаги ҳаддан ташқари тежамкорлик қилиш сиёсатига қарши норозилик намойишлари уюштирилди.

Европанинг турли ўлкаларидан келган намойишчилар полиция автомобилларига ўт қўйишди. Қимматбаҳо автомобилларни пачоқ қилиб, металоломга айлантиришди. Немис полицияси намойишчиларга қарши резина ўқ ва ҳушдан кетгизувчи газ билан ўт очди. Тартибсизликларда 100и полиция ходими, жами 300 киши яраланди. Полиция ҳибсга олган 500га яқин намойишчига жисмоний куч ишлатгани маълум бўлди.

Франкфуртда бўлган воқеалар Германия президенти Гаук, бош вазир Меркел ва дунё матбуотининг эътиборини тортмади. Араб ўлкаларидаги намойишлар ва Туркиядаги Гези воқеаларида 9 соат танаффуссиз жонли эфирда бўлган яҳудий канали “CNN International” Франкфуртдаги воқеалар ҳақида лом мим демай жим ўтирбди.

2011 йили АҚШда юз берган “Wall Streetни ишғол эт!” ҳаракатидан кейин қурилган “Blockupy” гуруҳи ҳам дастак берган намойишларнинг олдини ололмаган Германия ҳарбийлардан ёрдам сўради. Лекин Германиядаги бу номутаносиб куч ишлатишга 19 ўлка норозилик билдирди. Европа иттифоқи ўлкаларидан 500 мингдан ортиқ намойишчининг бугун Франкфуртда бўлиши қайд этилди. Намойишчилар шаҳарнинг марказга яқин жойларига жойлашишди.

Германия бош вазири Меркелнинг Туркиядаги Гези воқеалари учун нима деганини бир хотирлайлик: “Турк ҳукумати ўйлаб иш қилиши керак. Намойишчиларнинг инсоний ҳуқуқи бўлган норозилик билдиришларига қарши номутаносиб куч ишлатишини қабул қилиб бўлмайди. Намойишчиларга қарши жисмоний куч ишлатмаслик керак. Полиция ўз ваколатидан ошмаслиги лозим. Биз Германия сифатида буни диққат билан тақиб этмоқдамиз. Туркияда даҳшатли воқеалар бўлмоқда. Бу муаммолариннг тинчлик йўли билан ҳал этишига умид қиламан. Бу воқеаларни даҳшат билан кузатмоқдаман. Турк полицияси халққа қарши куч ишлатишни тўхтатиши керак!”

Немис полицияси-чи Меркель хоним?


Бошқа мақолалар