ИШИДда қанча европалик ватандош бор?


  • 6 Ноябрь, 2019
  • 553

Террор ташкилоти ИШИДнинг Суриядаги фаолияти ниҳоясига етиб қолди. Европада ваҳима бошланди. ИШИДнинг европалик террористлари ватанига қайтиши кун тартибининг биринчи масаласига айланди. Хўш, қайси ўлканинг қанча ИШИДли террористи бор?

Франциядан Англияга, Германиядан Бельгияга 40 ўлкадан 40 минг одам террор ташкилоти ИШИДга қўшилиш учун Сурия ва Ироққа жўнаб кетди.

Шу тариқа террор тўдасининг энг йирик манбаси Европа ўлкалари бўлди. ИШИДга 6 мингдан ортиқ европалик террорист қўшилди. Беш йил охирида Ироқдан кейин Сурия ҳудудларидан ҳам бу террор тўдасини тозалаш бошланди.

Куни битиб қолганини англаган кўплаб хорижлик террористлар ватанига қайтишга уриняпти. Бу эса Европада ваҳимага сабаб бўлди. Лондон ИШИД аъзоси инглизларни ватандошликдан чиқариш, Франция эса ўлкага киритмасликка қарор қилди. Европа иттифоқи эса бу борада ҳамкор сиёсат олиб боришга уринмоқда.

Ҳозир бу террористларнинг қанчаси тирик эканлиги номаълум. Норасмий маълумотларга кўра, 2018 йили ИШИДнинг европалик аъзоларидан 30%и ватанларига қайтган. Бир қисми эса тўқнашувларда ўлдирилди. Шу онда Сурия ва Ироқда 3 мингга яқин европалик ИШИД аъзоси борлиги тахмин қилинмоқда.

ИШИДга Европа ўлкаларидан энг кўп қўшилганлар Франциядан бўлди. 2 мингга яқин Франция ватандоши террор ташкилотига қўшилди.

Ҳозирги кунда тирик бўлган ва ватанига қайтишни истайдиганлар сони мингга яқин эканлиги таъкидланмоқда. Франция ҳукумати эса террористларнинг уйларига қайтишини хушламаяпти.

Франция ватандошларининг Сурияда суд қилинишини талаб қилмоқда. Лекин судни ким ўтказиши ва террор ташкилоти YPG/PKK қўлидаги французларнинг нима бўлиши ҳали аниқ эмас.

Лондон ҳам ИШИДга қўшилган ватандошларининг ўлкага қайтишини истамаяпти. Бу борада илк қадамни ташлади. 15 ёшлигида Сурияга қочиб кетган ва ҳомиладор эканлигини айтиб ватанига қайтмоқчи бўлган ИШИДлик террорист Шамима Бегум Британияга киритилмади. Британия бу билан тинчимади. Ҳомиладор аёлни ватандошликдан чиқарди.

Ушбу сиёсат ИШИДга қўшилган бошқа ватандошларга ҳам татбиқ этилиши кутилмоқда. Лондон бундан ташқари европалик ИШИД террористларини АҚШнинг Гуантанамодаги Ал-Қоида аъзолари ҳибсда сақланаётган қамоқхонага юборишни таклиф қилмоқда.

Германия

124 нафар катта ёшдаги;

138 нафар балоғатга етмаган.

Бельгия

57 нафар катта ёшдаги;

69 нафар балоғатга етмаган.

Финландия

11-13 нафар катта ёшдаги;

33 нафар балоғатга етмаган.

Голландия

50 нафар катта ёшдаги;

90 нафар балоғатга етмаган.

Испания

нафар катта ёшдаги;

17 нафар балоғатга етмаган.

Италия

6 нафар катта ёшдаги;

- нафар балоғатга етмаган.

Австрия

3 нафар катта ёшдаги;

- нафар балоғатга етмаган.

Дания

8 нафар катта ёшдаги;

13 нафар балоғатга етмаган.

Франция

130 нафар катта ёшдаги;

270-320 нафар балоғатга етмаган.

Британия

8 нафар катта ёшдаги;

10 нафар балоғатга етмаган.

Швеция

31-45 нафар катта ёшдаги;

57 нафар балоғатга етмаган.


Бошқа мақолалар