- 2020-12-01
Коронавирусга қарши эмланиш дунё бўйлаб саёҳат қилишга имкон бермоқда. Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги Туркия, Венгия, Қирғизистон, Грузия, Мўғилистон, Молдова ва Таиланд ўлкалари билан вакцинация паспортларини ўзаро тан олиш келишувини имзолади.
Яна Беларусь, Миср, Вьетнам ва Оман Қозоғистоннинг вакцинация паспортини бир томонлама тан олди.
Ташқи ишлар вазирлиги “Бугунги кунда коронавирусга қарши тўлиқ вакциналанган қозоғистонликлар Туркия, Венгия, Қирғизистон, Грузия, Мўғилистон, Молдова ва Таиланд ўлкаларини вакцинация паспортига асосланган ҳолда карантин чекловларисиз (ПЦР-тестларсиз, ўзини изоляция қилишсиз) зиёрат қилишлари мумкин” деб маълум қилди.
Бундан ташқари, Озарбайжон, Ўзбекистон, Россия, Индонезия, Иордания, Марокко, Аргентина, Арманистон ва бошқа давлатлар билан вакцинация паспортини ўзаро тан олиш бўйича муҳокамалар олиб борилмоқда.