- 2014-06-21
Қозоғистонда 2025 йилгача босқичма-босқич кирилл алифбосидан лотин алифбосига ўтишнинг мамлакат бюджетидан срафланадиган молияти маълум бўлди.
Лотин алифбосига ўтиш ўлкада ғарб давлатлар билан алоқаларни кучайтиришга ёрдамчи бўлади деб ҳисобланмоқда.
“BBC Uzbek” хабарига кўра, бу бўйича давлат хазинасидан сарфланадиган бюджет миқдори ҳам мажлисда муҳокама қилина бошлади.
2016 йил маълумотларига кўра, Қозоғистон аҳолисининг учдан иккисидан ортиғи этник қозоқлардан иборат. Аҳолининг 20%и эса руслар. Совет даврида Қозоғистон аҳолисининг деярли барчаси рус тилида гаплаша оларди. Бугун 18 миллиондан ортиқ Қозоғистон халқининг 94%и рус тилида гаплаша олади. Халқнинг 74%и эса қозоқ тилида эркин сўзлайди ва ёза олади.
Ҳукумат нашрларининг хабарига кўра, давлат уч босқичли етти йиллик алифбо ислоҳоти учун жами 218 миллиард тенге (664 миллион доллар) ажратди. Бу миқдорнинг 90%га яқини таълим дастурлари бўйича дарсликлар ва китоблар ёзилиши ҳамда чоп этилишига сарфланади.
Хабарга кўра, дарсликларнинг лотин алифбосига ўгирилиши бўйича ишлар жорий йилда бошланади. Ўқитувчилар учун ва мактабгача таълим ташкилотларида бу йил лотин алифбосига ўтиш дастурлари таништирилади. 2020 йилдан биринчи синф ўқувчилари янги ёзув асосида ўқитилади. Шу тариқа 2025 йилгача бутун таълим тизими аста-секин лотин алифбосига ўтади.