Бойқўнғирда ижтимоий тармоқлар тақиқланди


  • 2 Июль, 2018
  • 554

Бойқўнғир космодроми ходимларига иш вақтида нафақат ишчи компьютерлардан, балки шахсий гаджетлардан ҳам ижтимоий тармоқларга кириш тақиқланди. Бу ҳақда космодром директори Евгений Ряковскийнинг кўсатмасида “Хизмат ахборотининг ташқарига чиқиб кетишининг олдини олиш ва меҳнат интизомини мустаҳкамлаш мақсадида ишчиларга иш вақтида мобил телефонлар, планшетлардан ижтимоий тармоқларга ва матнли хабарлар билан алмашиш тизимларига кириш тақиқлансин” дейилган.

Буйруқда ижтимоий тармоқлар рўйхати ва мессенжерлар номи келтирилган. Космодром директори хизмат доирасида маълумот алмашиш учун корпоратив электрон почтадан фойдаланишни талаб қилмоқда. Бойқўнғир космодромида бу хабар расмийлар томонидан тасдиқланди.


Бошқа мақолалар