Туркистон вилоятида нефть ва кўмир қайта ишланади


  • 26 Май, 2020
  • 542

Туркистон вилоятида Қозоғистонда илк нефт ва тошкўмирни қайта ишлаб, нефть маҳсулотларини чиқарадиган комбинат ишга туширилмоқда. Вилоят ҳокими ўринбосари Мейржан Мирзалиев Ўрдабос туманига қилган хизмат сафарида лойиҳалар билан танишди.

Биринчи лойиҳа “Standart Petrolleum & Co” компаниясининг нефтни қайта ишлаш комбинатини қуриш ҳисобланади. Ушбу лойиҳа 95 миллиард тенге инвестиция киритилиб, 800 кишини иш билан таъминлайди. 11,15 миллиард тенге сарфланадиган лойиҳанинг биринчи босқичи куз мавсумида бошланади. Комбинатнинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 1 миллион тонна тайёр маҳсулотга тенг.

Иккинчи босқични 2021 йилда ниҳоясига етказиш режалаштирилмоқда. Бу Қозоғистонда қуриладиган илк нефть-кимё комбинати бўлади. АИ-92 ва АИ-95 маркали бензиндан ташқари, бензол, толуол, кислол, пст босимли полиэтилен, нафталин каби нефть маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи нефтни чуқур қайта ишлаш амалга оширилади. Бундан ташқари, ташкилотда соатига 35 мВт қувватига тенг электроэнергия ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Бу қувват нафақат ўзининг истеъмолига, балки бошқаларга ҳам етказиб беришга етади.

Ҳоким ўринбосарига "Стандарт Ресурсис" масъулияти чекланган жамиятнинг кўмир-кимё комбинати ҳам намойиш этилди. Ушбу лойиҳа доирасида 1,5 миллирад тенге инвестиция ва 60 кишини иш ўрни билан таъминланиши режалаштирилмоқда. Йилига комбинат 30 минг тошкўмирни қайта ишлаб, фенол, нафталин, мазут ва антрацен ёғи олиши мумкин.

Лойиҳанинг ноёблиги шундаки, тошкўмирни қайта ишлаб Евро 5 стандартларига мос печь ва мотор ёқилғиси учун АИ-92 ва АИ-95 маркали бензин ишлаб чиқаришдир.

Комбинат тайёр маҳсулот чиқаришни ишга туширган, расмий очилиши эса июнь ойига мўлжалланган.


Бошқа мақолалар