- 2017-04-05
Ўзбекистон Афғонистон ҳудудида қатор инфратузилмавий лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда. Улар орасида темир ва автомобиль йўллари, шунингдек, юқори вольтли электр ўтказиш линияларини қуриш бор. Бу Қонунчилик актларини муҳокама қилиш порталига муҳокама учун қўйилган - юк ташиш учун ташқи савдо йўналишлари диверсификацияси ва уларни халқаро инфраструктурага интеграция қилиш бўйича комплекс дастурида назарда тутилган.
Таклиф этилаётган чоралар доирасида Афғонистон ҳудудида қатор лойиҳаларни амалга ошириш назарда тутилган: мамлакат шимоли-ғарбида иқтисодий йўлак яратиш, темир ва автомобиль йўллари, шунингдек, “Мозори Шариф–Шибирғон–Маймана–Ҳирот” йўналиши бўйича юқори вольтли электр узатиш линиясини ўтказиш режалаштирилган.
Миллий экспортчиларни қўллаб-қувватлаш, улар маҳсулотининг хорижий бозорларда рақобатбардошлигини ошириш учун асосий экспорт юкларини (пахта толаси, минерал ўғитлар, қурилиш материаллари ва бошқалар) темир йўл транспорти орқали турли йўналишлар бўйича олиб ўтишда тариф преференцияларини олиш масаласи ишлаб чиқилмоқда.
Ҳужжатда “Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой” темир йўли қурилиши лойиҳаси ҳам бор.Уни ташкил этиш учун уч томонлама ишчи гуруҳининг йиғилишини ўтказиш кутилмоқда.