- 2023-11-30
Агар мамлакатлар орсидаги келишувлар муваффақиятли тугаса, хорижлик сайёҳлар Марказий Осиё давлатларини ягона ҳужжат билан зиёрат қилиши мумкин бўлади.
Ўзбекистон парламенти туризм ва халқаро муносабатлар қўмитаси раиси Қозоғистонда ўтказилган парламентлараро учрашувда Ўзбекистон Марказий Осиёга келаётган сайёҳларга ягона виза беришни режалаштирмоқда эканлигини айтди.
Қўмита раиси Алишер Қурманов ҳозир томонлар кириш учун ягона ҳужжатни қабул қилиш устида келишувлар олиб борилаётганини маълум қилди.
Марказий Осиёга келаётган сайёҳлар учун ягона виза бериш ҳақидаги таклифни илк бор сенатор Дариға Назарбоева киритганди. Унинг фикрича, ушбу виза Осиё маданияти билан танишишни истаган сайёҳлар учун жуда қулай.
Туризмни ривржлантириш қўмитаси раис ўринбосари Феруз Додиев Ўзбекистонда бу таклиф ижобий қабул қилинганини айтди.