Қозоғистонда 47 даража жазирама


  • 1 Июль, 2019
  • 508

1 июль душанба куни Қозоғистоннинг икки вилоятида жуда кучли жазирама кутилмоқда. Қизилўрда ва Туркистон вилоятларида ҳаво ҳарорати 45-47 даражага кўтарилиши кутилмоқда. Бундан ташқари иссиқ ҳаво Алмати, Жамбил, Қочтанай ва Қарағанда вилоятларида ҳам кутилмоқда. Қизилўрда, Туркистон, Жамбил, Оқтўбе, Қостанай ва Алмати вилоятларида фавқулодда ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда.

Аввалроқ ижтиомий тармоқларда Қизилўрдада қандай жазирама бўлаётганини намойиш қиладиган видеоролик тарқалганди. Видеода маҳаллий аҳоли ўт ёқмасдан шундоқ қуёш остида бўғирсоқ пишираётгани акс этган.


Бошқа мақолалар